Америкалик адвокат экологияни ифлослантираётганлардан норозилигини ўзига ўт қўйиш билан исботлади…

0

 

 

Американинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи 60 ёшни қаршилаган адвокат Дэвид Бакел Бруклин истироҳат боғида ўзига ўт қўйди. Шу йўл билан атроф-муҳитни ифлослантираётганларга қарши эканини намойиш этди, дунё аҳли эътиборини тортишни истади. Бахтга қарши адвокатнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У ўша жойда оламдан ўтди. Лекин ўлишидан олдин мактуб қолдириб, мактубни электрон алоқа қутиси орқали бир неча керакли жойларга етказиб улгурибди.

— Атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан ҳеч кимнинг иши йўқ, — дейилганди адвокатнинг ўлимолди мактубида. — Биз ўз қўлларимиз билан сайёрамизни жаҳолат ёқасига олиб бормоқдамиз…

Маълумотларга қараганда, адвокат ўлимидан олдин бир нечта экологик ташкилотлар билан ҳамкорлик қилган. Бироқ уларнинг ишидан умуман қониқиш ҳосил қилмаган.

BBC News