Арманистон пойтахтида кеча бошланган норозилик акциялари ҳақиқий тартибсизлик ва тўқнашувларга айланди…

0

 

 

Бугун Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида мухолифатчи партиялар тарафдорлари собиқ президент Серж Саргсяннинг бош вазир лавозимига тайинланишига қарши бошланган норозилик акцияларини росмана мущтлашув ҳамда тўқнашувларга айлантириб юборишди. Улар бош вазирни очиқ сайловлар орқали сайлашни талаб қилишмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, акцияда иштирок этаётган талабалар ва полиция ўртасида жиддий тўқнашувлар юзага келган. Бундан ташқари, асосий йўллар беркитиб қўйилгани учун автомобиллар ҳайдовчилари ҳам акция иштирокчилари билан тўқнаш келишга мажбур бўлишди.

Акция қатнашчилари депутат Елк Никола Пашинян етагида Еревандаги тиббиёт коллежига бостириб кириб, коллеж ўқувчиларини ҳам акцияда фаол иштирок этишга мажбур этган.

Бундан ташқари, улар пойтахтдаги педагогика университетига кириб бориб барчани намойишларга қўшилишга чақирган.

Пашинян етагидаги оломон Еритасардакан метро бекатини ҳам тўсиб олишга уринган, поездлар жўнаб кетишига йўл бермаган. Полициячилар уларни аранг кўндириб ташқарига олиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 2 мартида Арманистон президентлигига республикачилар партияси вакили Армен Саркисян сайланган. Айнан у партиядоши, ҳамкори ва дўсти Серж Саргсянни бош вазир лавозимида кўришни хоҳлади. Бахтга қарши бу арман халқининг ғазабга келишиига сабаб бўлди.

«Новости Армении»

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here