Буниси қизиқ! Сув тармоғи ўтказилмаган хонадонга сувдан қарз ёзиб кетишди…

0

Тўрткўл туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Тўрткўл шаҳри, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини, “Жавлон” кўчасида яшовчи фуқаро Дармон Қазақова ичимлик сувидан қарздорлик ёзилганидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Мурожаат туман жамияти масъуллари томонидан ўрганиб чиқилди ва истеъмолчининг яшаб турган ҳудудига ичимлик сув тармоғи ўтказилмаганлиги, истеъмолчининг ичимлик сувидан ҳеч қандай қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланди.

 

manba: uza

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: