КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

 

Биринчи ўқиш куни. Муаллима биринчи синфга келган ўқувчиларни парталарга ўтқазиб чиқяпти.

— Шаҳноз, Эшмат билан бир партада ўтирасан!

— У билан ўтирмайман.

— Вой, нега?

— Унинг севган қизи «1-А»да!

 

 

* * *

 

 

Ўғрилар банкни ўмариб кетишди. Улардан бири сумка тўла пулларни санаб кўрмоқчи бўлганди, шериги деди:

— Санаб нима қиласан? Эртага газета дўконига чиқиб газета сотиб ол. Ўшанда қанча пул ўғирлаганимизни биласан-қўясан!

 

 

* * *

 

 

Ўлимга маҳкум этилган одам жаллодга деди:

— Мен бу кундага бошимни қўйишдан бош тортаман. Кундани икки баробар пастга туширинг!

— Нега?

— Чунки, бу баландликдан бошим пастга юмалаб тушса, мия чайқалиш касалига учрашдан қўрқаман.

 

 

* * *

 

 

Катта йўл ўртасида БМВ турибди. Ҳайдовчи моторга ўт қўя олмай ҳалак. Орқада туриб қолган машиналар тинмай сигнал чалишяпти. Шунда БМВдан жинни чиқди-да, орқада турган биринчи машинага яқин бориб ҳайдовчига деди:

— Оғайни, кел, сенинг ўрнингга сигнал чалиб турай, сен машинамни созлаб бер!

 

 

* * *

 

 

Эркак олтин балиқ тутиб олди. Балиқ:

— Учта тилак айт, адо қиламан! Фақат билиб қўй, сенда бор нарса қўшнингда ўн баробар кўп бўлади!

Эркак бир миллион доллар сўради. Шу заҳоти қўшнисида ўн миллион доллар пайдо бўлди. Шунда эркак балиққа деди:

— Илтимос, мени микроинфарктга дучор қил!

 

 

* * *

 

 

Ишдан чарчаб уйга қайтган эр хотинига деди:

— Тез кечки овқатни суз! Овқатланаман-у, ётиб дам оламан. Ким сўраса, уйда йўқ дегин!

Эр овқатланиб бўлгач, эндигина диванга ёнбошлаганди, телефон жиринглади. Гўшакни хотини кўтарди.

— Алло!.. Ҳа… Эрим уйда!..

Эр:

— Ахир илтимос қилгандим-ку мени уйда йўқ дегин деб!..

— Хавотир олманг!.. Сизга қўнғироқ қилишгани йўқ!

 

 

* * *

 

 

Газетадаги эълондан:

— Ёш, келишган, денгизда яхталари бор, бойвачча, зарарли одатларсиз йигит турмуш ўртоғи қидиряпти. Телефон…

Ҳаяжонга тушган бир қиз дарҳол қўнғироқ қилиб ундан сўради:

— Наҳотки, биронтаям ёмон одатларингиз бўлмаса?..

— Биласизми… Бир одатим бор… Аҳён-аҳёнда ёлғон гапириб қўяман…

 

 

* * *

 

 

Машина ҳайдаб кетаётган аёлни милиционер тўхтатиб сўради:

— Сиз машинада кетяпсиз. Мен қўлимни кўтардим. Бу нимани англатади? Биласизми?

— Нега билмас эканман? Ўттиз йилдан бери мактабда ўқитувчилик қиламан, ахир!

 

 

* * *

 

 

— Нима қиляпсан?

— Кўрларнинг алфавитини ўрганаяпман.

— Нима қиласан уни? Кўриш қобилиятинг сусайдими?

— Йўқ, уйда чироқ йўқлигида ўқишим учун керак.

 

 

* * *

 

 

— Ишонасанми, кеча шахсан Каспаров билан ошхонада бир стол атрофида ўтирдим.

— Нима бўпти?

— Э, тузни узатиб юборинг десам, нақ қирқ беш дақиқа кутдирди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади