ОТА-ОНАСИ ЎЛГАЧ, 4 ЙИЛ ЎТИБ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ…

0

 

 

Хитойлик эр-хотин 2013 йили автоҳалокатга учраб оламдан ўтганди. Улар узоқ вақт бирга яшашса-да, ўртада фарзанд бўлмаганидан жуда хавотирда эдилар. Қарангки, эр-хотин бир куни ўзаро келишишган-у, врачларга маслаҳат солиб, икковларининг эмбрионларини музлатиб қўйишга муваффақ бўлишганди. Шу баҳонада қачондир талабгор чиқса, сунъий ҳомиладор бўлиш йўли билан ўз фарзандларини дунёга келтиришмоқчи эдилар. Бу ишни улар худди фалокатни олдиндан сезган каби жуда шошилинчда амалга оширишди. Эмбрионлар музлатиб қўйилди. Ўша йил охирига бориб эр-хотин автоҳалокат оқибатида оламдан ўтди. Уларнинг ўлимидан сўнг ота-оналар бир неча ой судга қатнаб, эмбрионлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритишга уринишди. Рухсат берилди ҳам. Шундан кейин марҳум ва марҳуманинг яқинлари Лаослик бир аёлни топишди. Шу аёл ҳалокатга учраган эр-хотиннинг эмбрионлари асосида сунъий ҳомиладор бўлди. Мана, тўрт йилдан кейин ниҳоят ота-онасининг орзуси, кута-кута зор қилгани чақалоқ ёруғ дунё юзини кўрди…

Ҳозирги кунларда чақалоқнинг бувиси-ю боболари қувончини ҳеч нарса билан ўлчаб, тенглаб бўлмайди. Айтишларича, ер остида ётган ота-онаси ҳам ҳозир хурсандлигидан ҳеч қаерга сиғмаётгани, якка-ю-ёлғиз, бахтсизгина боласини тиним билмай дуо қилаётгани тайин.

Beijing News

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: