Қашқадарёда портлаш: Она-бола ҳалок бўлди

0

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 14 апрель рўй берган портлашда она-бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шу куни соат 01:00 ларда «Обод» маҳалласи, Гулзор кўчасида яшаган, 1982 йилда туғилган Ф.Каримова уйи хаммомида электр чироғини ёққан вақтида шу ерда бўлган 50 литр ҳажмли газ баллонидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмаси портлади. Ҳаммом олдида жойлашган ўтинхонага ўт кетди.

Ёнғинни ўчириш вақтида Ф.Каримова ва унинг онаси, 1953 йилда туғилган М.Турдиеванинг куйган ҳолдаги жасадлари топилди.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: