«Россия гўзали» танловида 18 ёшли чувашиялик қиз ғолиб бўлди

0

Москвада «Россия гўзали» анъанавий миллий танлови финали якунланди, унда 18 ёшли Чувашия республикаси вакиласи Юлия Полячихина ғолиб бўлди, деб ёзади «Коммерсант»га таяниб Дарё нашри.

Ғолиб 3 миллион рубль (тахминан 48 минг доллар) мукофот пули, автомобиль ҳамда «Дунё гўзали» ва «Коинот гўзали» танловларида Россия номидан қатнашиш имкониятини қўлга киритди. Шунингдек, Юлия Полячихинага оқ тилладан ишланиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож кийдиришди.

Биринчи вице-мисс унвонини белгородлик Виолетта Тюркина қўлга киритди, иккинчи вице-мисс Саха республикасидан Наталья Строева бўлди.