Сурияга уюштирилган ракетали ҳужумнинг сунъий йўлдошдан олинган тасвирлари эълон қилинди (фото)

0

CNN телеканали Сурия ҳудудидаги АҚШ, Британия ва Франциянинг қўшма зарбалари натижасида вайрон бўлган объектларнинг сунъий йўлдошдан олинган тасвирларини эълон қилди, деб ёзади «Газета.ru».

Кадрлар Хомс провинциясидаги иккита ва Дамашқ ташқарисидаги битта объектга зарба берилишидан олдин ва кейин олинган. Аниқлик киритилишича, ракеталар Хомс провинциясидаги кимёвий қурол сақланадиган омборхона ва бункерни ҳамда Дамашқдаги Кимёвий қуролни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш марказини кўзлаб учирилган.

14 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриянинг Дума шаҳрида амалга оширилгани тахмин этилган кимёвий ҳужумга жавобан Сурия бўйлаб ракета зарбаларини берди. Сурия ҳукумати кимёвий ҳужум фактини инкор этмоқда ва Ғарб мамлакатлари зарбаларини тажовуз деб атамоқда.

 

manba: daryo.uz