ТУХУМДОН САРАТОНИГА ҚАРШИ ЯНГИ ДОРИ ВОСИТАСИ…

0

 

Швейцариядаги Лозанна университетининг бир гуруҳ олимлари тухумдонлар саратонига қарши янги дори ўйлаб топишди…

Бу дори иммуниал тўқима ва кислота асосида яратилган бўлиб, тадқиқотлар давомида максимум 15 ҳафтада таъсири сезилиши маълум бўлди. Шубҳасиз, тадқиқотлар ва дорининг тест синовлари муваффақиятли кечди.

Дори организмга укол ёрдамида юборилади. У саратоннинг организмда кенг тарқалишига йўл қўймайди. Хасталик тўқималарини навбати билан йўқ қила боради. Худди шу нарса қарийб икки йил давом этган кузатувларда ўз исботини топди. Дори организмига юборилган беморлар эрта ўлиш хавфини енга олди.

Албатта, дори қанчалар кучли ва фойдали бўлмасин, худо умр берган бўлсагина беморнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Пешонада ўлиш ёзилган бўлса, ҳеч қандай кучли дори инсонга ёрдм бера олмайди.

runews24. ru