Ўзбекистон билан чегара очилгач Тожикистонда нархлар тушиб кетди

0

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара очилганидан сўнг Хўжанд бозорида озиқ-овқат маҳсулотларинархи сезиларли даражада тушиб кетди, ўзбекистонлик тижоратчилар ўзлари учун янги бозорни ўзлаштира бошлашган.

Маҳаллий аҳоли нархларда юзага келган фарқни аллақачон ҳис қилган. Эндиликда сабзи ва пиёзни бир килоси учун 1 сомони нархида, картошкани тахминан 3,50 сомонига, қулупнайни эса — 15 сомонига олиш мумкин, деб ёзмоқда Соф.уз.

Шунга ўхшаш ҳолат Сўғд вилоятида ҳам кузатилмоқда.

Эндиликда бир килограмм бодринг 7 сомони (илгари 10 сомони турган), помидорлар эса бир килоси тахминан 14-20 сомонига сотилмоқда.

Шу билан бирга савдогарлар яқин вақтларда янги етилган сабзавот ва мевалар келиб туша бошлагач, нархлар бир қанча кўтарилишини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи якуни бўйича икки мамлакат ўртасида визасиз режим бўйича битим имзоланган эди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here