Хушхабар! Юридик университет коллеж талабаларини имтиҳонсиз қабул қилади

0

Ўзбекистондаги 14 та Юридик коллежлари талабалари Тошкент давлат Юридик университетига имтиҳонсиз қабул қилиниши айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорга асосан 2020/2021 ўқув йилида Адлия вазирлигига тегишли бўлган Юридик коллеж талабалари имтиҳонсиз Юридик университетга қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги қошида 14 та Юридик коллежлари ташкил қилиниши айтилган ҳамда улар мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди ва Тошкент шаҳрида жойлашиши белгиланган эди. Ушбу коллежлар 13 та бошқа коллеж ва битта академик лицей базасида ташкил бўлиши қўшимча қилинган эди.

Бу Юридик коллежлари қуйидаги мутахассислик бўйича кадрларни тайёрлаши белгилаб қўйилган.

* Давлат хизматлари бўйича юрист;
* Кадрлар масалалари бўйича юрист;
* Аграр сектори соҳаси бўйича юрист;
* Шартнома масалалари бўйича юрист;
* Норариат бўйича юрист;
* Адвокатура бўйича юрист;
* Ишлаб чиқаришни амалга ошириш бўйича юрист.

Бу йўналишларда Адлия вазирининг таклифига кўра, талаб ва тклифга қараб ўзгаритилиши мумкин деб ёзмоқда, Norma.uz.

Ушбу Юридик коллежларга қабул қилиш конкурслар асосида амалга оширилади. Квоталарнинг сонини ҳам айнан Адлия вазирининг шахсан ўзи белгилаб беради.

Эслатиб ўтиш керакки, Юридик университетига қабул қилиш имтиёзлари Адлия вазирлиги қошида бўлмаган коллежлар учун амал қилмаслиги таъкидланган. Масалан, бунга мисол қилиб 2-сонли Тошкент юридик коллежини келтириб ўтиш мумкин.

Шунингдек, ҳозирча коллежда ўқиш бепул ёки тўлов контаркт асосида бўлиш ҳамда бўлмаслиги ҳақида айтилмаган ва суҳбат ҳам қайси аснода бўлишига ойдинлик киритилмаган.