Бельгияда яшовчи йигит учун асал ойи азага айланди. У суюкли рафиқасини тишлаб ўлдириб қўйди…

0

 

 

Грегори Ванде Вейвер 32 ёшли Софи Даенен билан севишиб турмуш қурганди. Тўй кўнгилдагидан ҳам аъло ўтди. Одатга кўра, тўйдан кейин асал ойини ўтказиш керак. Улар ўзаро келишиб, бу лаҳзаларни Мисрда ўтказишга қарор қилишди. Бахтга қарши, асал ойи азага айланишини етти ухлаб тушида ҳам кўришмаганди. Ажойиб кунларнинг бирида икковлари гап талашиб жанжаллашиб қолишди. Жаҳдини жиловлай олмаган Вейвер рафиқасини калтаклай кетди. Бу ҳам камлик қилдими, унинг аъзойи баданини жон-жаҳди билан тишлаб ташлади.

Софининг тиш туфайли олган жароҳатлари бир-биридан жиддий эди. Касалхонада оламдан ўтди. Куёв бўлмиш эса Миср полицияси тарафидан қўлга олинди.

Яқинда Миср жиноят суди қотилни 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.

Энг алам қиладигани, марҳума ундан фарзанд кутаётганди. Демак, бола ҳам ёруғ дунё юзини кўришга улгурмай, ўзга дунёга равона бўлди.

Woman. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: