Грекча «Дзадзики» қайласи

0

Дзадзики — бу кўпчиликка таниш ва севимли қайлалардан бири бўиб, у оддий ёгурт, бодринг ва саримоқпиёздан тайёрланилади.

Бу қайлани тайёрлашда қаймоқли сузмасан фойдаланишингизни тавсия қиламиз, чунки у кўпроқ грекча ёгуртга ўхшаб кетади.

Айтганча, бу қайлани шунчаки нонга суртиб есангиз ҳам бўлади.

Бодрингларни ювиб, қирғичнинг катта тишчасидан чиқарамиз.

Устидан майдаланган саеимсиқпиёз ва зайтун мойини солиб, қўлда яхшилаб аралаштирамиз.

Бодрингдан ажралиб чиқққн сувини тўкиб ташлаб, устидан сузмани соламиз.

Туз ва тўгралган шивитни солиб аралаштирамиз ва 1-2 соатга совутгихҳга олиб қўямиз. Ёқимли иштаҳа!