Омскда врач хатоси туфайли чақалоқ ногирон бўлиб дунёга келди…

0

 

Россиянинг Омск шаҳар суди 23 ёшли (исми-шарифи сир тутилган) аёлнинг маҳаллий туғруқ маркази устидан тақдим этган шикоят аризасини кўриб чиқмоқда. Маълум бўлишича, бу аёл ҳомиладорлик пайтида ҳудуд врачларининг назоратида бўлган. Барча кўрсатмаларни ўз вақтида адо этган. Ҳомила меъёрида ривожлана борган. Чақалоқни ўз кучи билан жарроҳлик амалиётисиз туға олишига кўзи етгани учун врачлар аёлга туғруқ марказига ётишни маслаҳат беришган. Аёл бу маслаҳатга амал қилиб туғруқ марказига борган. Марказга туғруқ учун олдиндан 5 минг рубл тўлаган ва эри ҳам жараёнда иштирок этишига рухсат олган. Марказ акушер-гинекологи Ольга Яковлева бу аёлни ўз назорати остига олган. Келган кунининг эртасига соат эрталабки 9: 40 да уни туғруқ амалга ошириладиган залга ётқизишган. Лекин орадан бир соат ўтиб чақалоқнинг юрак уриши 200 дан 90 мартагача тушиб кетгани аниқланган. Врачлар бу нарсага эътибор бериб ўтиришмаган. Кечки соат 18: 00 га қадар аёлга мустақил туғишни маслаҳат беришда давом этишган. Жараённи тезлаштириш учун эса унинг қорин қисмини тирсаклари билан босиб, гўё чақалоқ осон дунёга келишига кўмаклашишган.

Чақалоқнинг онаси:

Оқибатда болам юраги заиф ва асфиксиянинг оғир кўриниши билан дунёга келди. Унинг миясига зиён етмаслиги учун жонлантириш бўлимига ётқизишди. Орадан бир ой ўтиб неврология бўлимига ўтказишди. Фарзандим туғилаётганда қаттиқ зиён етказилиши натижасида мия қисми ҳам талофат кёрган экан. Бир сўз билан айтганда, болам ногирон бўлиб туғилди. Дардимни кимга айтай?..

Буни махсус комиссия ҳам тасдиқлади. Текширувлар чақалоқнинг томоғида ютиш рефлекслари мавжуд эмаслигини кўрсатди. Шу сабабли унга сутни фақат зонд ёрдамида бера бошлашди. Нафас олиши ҳам алоҳида ускуна ёрдамида таъминланди.

— Бу Ольга Яковлеванинг ўзбошимларча лоқайдлик билан тутган иши натижасидир, — дейилади шикоят аризасида. — Боламга етарлича тиббий ёрдам берилмаган. Бундан ташқари, врачлар қорнимни тирсаклари билан босаверишлари туфайли унинг мияси жиддий зиён кўрган. Улар фарзандимнинг саломатлигига жуда оғир кўринишда зиён етказишган. Мен туғруқ марказидан моддий ва маънавий зарар учун 2 миллион рубл миқдорида товон пули талаб қиламан…

Албатта, суд жараёни энди бошланди. Агар судья бу ишни адолат тарозисига солган ҳолда кўриб чиқса, аёлнинг барча талаблари қондирилиши мумкин.

om1. ru