Санжар Холиқов нега ўзидан аввал укаси уйланганига изоҳ берди

0

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўғлини уйлантиргани тўғрисида хабар берган эдик. Мазкур дабдабали тўйнинг довруғи анча пайтгача тинмагани рост. Шу куни Рашид Холиқов иккинчи ўғли Ислом Холиқовнинг бошини иккита қилди.

Тўй ҳақида эшитган кўпчилик ота касбини давом эттираётган, Рашид Холиқовнинг тўнғич фарзанди Санжар уйланаётганини тахмин қилган эди. Аммо тўй тавсилотлари ака қолиб, аввал ука ола хуржунни бўйнига илганини кўрсатди. Хўш, нега оиланинг ўртанча ўғли акасидан олдинроқ оила қурди? Мазкур саволга Санжар Холиқов Sayyod нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

– Оилада катта фарзандсиз, нега биринчи укангизни уйлантиришди?

Санжар Холиқов: – Чунки менга хозирча яхши келин топилмади (кулади).  Укам Ислом эса турмуш ўртоғи билагн 6 йилдан бери дўст бўлиб, 3 йил олдин совчи қўйилганди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: