Ўзбекистонда телеграм ишламай қолди! Нега?

0

Ўзбекистон бўйлаб бугун, 17 апрель куни соат 14:00ларда Телеграм  мессенжери ишламай қолди.

Айни кунларда Телеграмнинг ватани ҳисобланган Россияда мазкур ижтимоий тармоққа таъқиқ қўйиш ишлари бошланган эди. Россия фидерал хавфсизлик хизмати Телеграм раҳбари Дуров шахсий маълумотларни олиш имкониятини берувчи текширув кодларини тақдим этмаётгани сабаб судга мурожаат қилган эди.

Суд иши натижаларига кўра, бугун Россия ҳудудида Телеграм хизматини блоклаш ишлари бошланган. Мазкур иш шошмашошарлик билан амалга оширилаётгани сабаб мамлакатда минглаб сайтлар ишламай қолгани тўғрисида рус нашрлари маълум қилди.

Ушбу блоклашларнинг Ўзбекистонда Телеграм тармоғи фаолиятига таъсири бор-йўқлигига эса ҳали аниқлик киритилмади.

Воқеалар ривожини «Hordiq.uz» сайтида кузатинг.