Янги карам ва пишлоқли ажойиб таом

0

Янги карамнинг майин баргларига солинган пишлоқ бўлакларини қовурганимизда ичидаги пишлоқ бироз эриб, карам эса қарсилдоқ бўлиб пишади.
Бу ноодатий таом ўзининг таъми билан эса, ҳатто кичкина болажонларга ҳам ёқади. Аммо бу пишириқда ишлатадиган пишлоғингиз сифатли, яхшио эрийдиган бўлиши шарт, акс ҳолда биз кутган натижани бермайди.

Қозонга сув соламиз. Озроқ туз сепиб, қайнатамиз.
Қайнагандан сўнг эса карамни солиб, 5-10 дақиқа давомида қайнатамиз.

Пишлоқни тахминан 4 см х 6 см катталикда кесамиз.

Сўнг олиб, совутамиз. Карамни баргларини бирма-бир ажратиб олиб, ичига бир бўлакдан пишлоқ соламиз ва конвертга ўхшаб буклаймиз.

Карамли тўртбурчакларимизни аввал тухумли аралашмага ботирамиз, сўнг майдаланган сухариларга ботириб чиқамиз.

Товага зайтун мойини солиб, карамларимизни икки томонини қизартириб қовуриб оламиз. Дастурхонга сметана билан бирга тортамиз. Ёқимли иштаҳа!

 

manba: zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: