Тунетс балиғи ва қўшиб тайёрланган пицца

0

Қўзиқорин, колбаса ва зайтун меваларидан тайёрланиладиган питсаларга кўзимиз ўрганиб қолган. Лекин, бугун янгича таъмли таом тайёрлашни сиз азизларга кўрсатиб бермоқчимиз.
Бугунги питсамизни тунетс балиғи ва маринадланган кавардан тайёрлашга қарор қилдик.
Кавар ёки ковул чўл ва адирларда, йўл бўйларида, деворлар устида, экинлар орасида ўсадиган ковул кўп уруғли резавор бўлиб, мевалари этдор, узунлиги 2 смга боради. Кавар ўсимлиги табиий ҳолда Ўртаер денгизи, Европа жанубида, Кавказда, Ўрта Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистонда, Покистон ва Ҳиндистонда тарқалган.  Ковул доривор ўсимлик бўлиши билан бир қаторда озиқ-овқатда ҳам ишлатилади. Ковулнинг ғунчали новдалари, ғунчалари, ривожланаётган мевалари сирка кислотасида мариноват қилинади ҳамда озиқ-овқатда «каперслар» номи билан машҳур дори-дармон кўринишида фойдаланилади.
Илиқ сувга хамиртурушни солиб, аралаштирамиз.Туз соламиз ва эригунича яна аралаштирамиз.

Зайтун мойини қуямиз ва устидан унни элаб соламиз. Яхшилаб аралаштирамиз ва хамир қориб оламиз. Хамир қоришда ортиқча ун қолмаслиги керак, агарда шундай бўлса, унда яна озроқ сув қўшамиз.Хамиримиз юмшоқ, лекин қўлга ёпишмайдиган бўлади.

Хамирни устини ёпиб, 1 соатга илиқ жойда тиндириб қўямиз.

Хамир ошгунича эса питса асоси билан шуғулланамиз.

Помидорни пўстидан тозалаб, блендерда майдалаб оламиз.

Ажралиб чиққан сувини тўкамиз.

Товага сариёғни солиб эритамиз ва эзилган помидорни солиб қовуриб оламиз. Туз сепамиз.

Пишлоқни қирғичнинг катта тишидан чиқарамиз.

Пиёзни ярим ҳалқа қилиб тўғраймиз.

Газ печини 220 C да ёқиб қўямиз.

Хамирни айланаси 30 см қилиб ёйиб оламиз. Қалинлигини ўз хоҳишингизга қараб белгилашингиз мумкин.Газ печи патнисига пергамент қоғоз тўшаймиз ва устига ёйган хамиримизни қўйиб оламиз.

Хамирни устига совиган помидор пастасидан суртамиз.Сўнг пишлоқни сепамиз.

 

manba: zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: