ДОНЖУАННИНГ КУНДАЛИГИДАН…

1

 

 

***

 

Тўйгача эркак ва аёл бир-бирларига “Менга фақат сен ёқасан” дейишса, тўйдан сўнг “Сен фақат менга ёқасан” дейишади.

 

***

 

Севсанг, шундай аёлни севгинки, хотининг тутиб олганда кўрсатишга одам уялмайдиган бўлсин.

 

***

 

Эркак ўзини ёмон ҳис қила бошласа, аёл қидиришга тушаркан. Ўзини яхши ҳис қила бошласа, яна бир бошқа аёл қидириб қоларкан.

 

***

 

Шкафга ўзи шкафга ўхшайдиган жазман ҳеч қачон яширинмайди.

 

***

 

Эркакнинг бахтли бўлиши учун аёл керак. Тўлиқ бахт учун эса, тўла аёл керак.

 

***

 

Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик туфайли одам нафақат ўлиши, балки, умуман туғилмаслиги ҳам мумкин.

 

***

 

Хўш, ёлғиз эркак уйланган эркакдан қандай фарқланади. Мен сизга айтаман. Ўлғиз эркак уйдаги ишларнинг барчасини ўзи бажаради. Уйланган эркакни эса, шу ишларни бажаришга хотини мажбурлайди.

 

***

 

Донжуаннинг эзгу тилаги:

Ё Худоё Худовандо, охиргиси бўлмасин!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Ўғли отасига дебди:
    — Дада, мен уйланмоқчиман!
    Отаси:
    — Аввал кечирим сўра.
    — Нимага?
    — Сен аввал кечирим сўрашинг керак!
    — Лекин нима учун кечирим сўрайман? Гуноҳим нима?
    — Узр сўра!
    — Нима қилдим? Сабабини айтинг!
    — Узр сўрагин.
    — Хўп майли, кечиринг дада. Энди сабабини айтарсиз?
    — Ана энди уйлансанг бўлади. Ҳеч қандай сабабсиз узр сўрашни ўрганиб олдинг. Бу уйланганингда жуда керак бўлади.

Comments are closed.