Янги картошкалар билан газ печида пиширилган қўй сонлари

0

Бугун испанча ажойиб таом Cордеро Асадо ёки «Пиширилган қўй гўшти» таомини пишириб кўрамиз. Бу таом ўзининг ўзгача таъми билан сизларга, айниқса эркакларимизга манзур бўлади деган умиддамиз.
Бу таом чиройли кўринишдалиги сабаб ҳам, байрам дастурхонларини ҳам безатиши аниқ. Гўштни олиб ювамиз ва қоғоз сочиқ билан қуритиб оламиз.
Ўткир пичоқ ёрдамида бир неча жойини тилиб чиқамиз. Алоҳида идишда маринад тайёрлаб оламиз: зайтун мойини лимон шарбати билан аралаштирамиз.Саримсоқпиёзни ҳам майда тўғраб, ичига соламиз. Барча қуруқ зираворларни аралаштириб оламиз.Шу зираворларни қўй гўштига сепамиз. Аммо, озроқ картошкага сепиш учун ҳам олиб қўямиз. Картошкаларни ҳам ювиб қолипга қўямиз ва зираворлардан сепамиз. Сув соламиз. Таомимизни устини зар қоғозда ёпиб, газ печига қўямиз ва икки соат давомида паст оловда пишириб оламиз, Ҳар ярим соатда очин=б, ундан ажралиб чиққан шарбатини устидан қуямиз. Ёқимли иштаҳа!

Янгидан янги ретсептларни биздан кутиб қолинг ва бизнинг

manba: zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: