Арманистон полициячилари норозилик акцияси иштирокчиларини оммавий тарзда қўлга олди…

0

 

Шу ҳақда Европа кенгаши раҳбарининг дипломатия бўйича расмий вакиласи Майя Копьянчич маълум қилган. У Арманистон ҳукумат раҳбарларига мурожаат этиб, қўлга олинган намойиш иштирокчилари тезлик билан қўйиб юборилиши зарурлигини айтиб ўтган. Вакиланинг гапига кўра, мамлакат ичкарисидаги сиёсий инқироз фақат дипломатик усуллар ёрдамида, тинчлик йўли билан бартараф этилиши лозим. Копьянчич яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, Арманистон бош вазири Серж Саргсяннинг мухолифатчилар етакчиси, депутат Никол Пашинян билан қисқа вақт давом этган учрашуви масалани ижобий ҳал этмайди. Томонлар стол атрофига ўтириб, барча муаммоларни тинчлик йўли билан ҳал этишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон пойтахти Ереванда ўтган куни бошланган норозилик акциялари ҳозирга келиб янада қалтис тус олди. Полициячилар икки юз нафардан ортиқ акция иштирокчиси, шу билан бир қаторда акция ташкилотчиларини қўлга олган. Полиция ва намойишчилар ўртасида муштлашувлар, жиддий қуролли тўқнашувлар юзага келган. Бир неча ўнлаб одам жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Полициячилар акция иштирокчиларига қарши шовқинли гранаталар билан ҳужум қилган. Намойишчилар ҳануз Серж Саргсян бош вазир лавозимидан олиб ташланишини талаб қилмоқда.

segodnya. ua