Фаррух Соипов: «Боғларда қўл ушлашиб юрган ёшларни тарбияга чақириш, албатта, яхши. Аммо…»

0

Ўзбек кино оламида ажойиб роллари билан ҳали хануз мухлисларнинг ёдида сақланиб қолган Фаррух Соипов Умра сафарига бориб қайтгани тўғрисида маълум қилган эдик. Айни пайтда киноларга тушмай қўйган собиқ актёр журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида ёшлар тарбиясига оид фикрларини билдирди.

Интернет фойдаланувчиларидан келган турли саволларга жавоб берган актёр, бугунги ёшларнинг тарбиясига ҳам алоҳида тўхталиб ўтган:

«Боғларда қўл ушлашиб юрган ёшларни тарбияга чақириш, албатта яхши. Аммо назаримда, ҳукуматимиз, юртимизда ҳали ҳамон фаолият юритаётган диско-клубларни назорат қилиши керак. Чунки, шундай масканларда кайф сафо қилиб, маст ҳолатда умрига зомин бўлаётганлар қанча. Шахсан ўзим бундай ўнлаб воқеаларни кўрган ман», дейди Фаррух фикрини баён этиб.