Самвел Бабаяннинг Латвиядаги саргузаштлари узоққа бормади

0

Латвия чемпионати вакили – Юрмаланинг «Спартак» клубига 46 ёшли россиялик мутахассис Александр Гришин бош мураббий қилиб тайинланди.

Клуб мавсумни ўзбекистонлик мураббий Самвел Бабаян қўл остида бошлаган эди. Аммо, Латвия футбол федерацияси Бабаянда мамлакат олий лигасида ишлаш ҳуқуқини берувчи УЕФА мураббийлик лицензияси йўқлигини аниқлади, деб ёзмоқда Sputnik нашри.

Энди клубга ЦСКА ёшлар жамоаси ва Россия (U-17) терма жамоасини бошқарган Александр Гришин устозлик қилади.46