Тушлик учун ажойиб паста

0

Карбонаро пастасининг классик ретсепти Ал-денте усулида (яъни тишлаганда сал қаттиқроқ бўлиб турадиган) қайнатилган спагеттидан, қовурилган бекон, пишлоқ ва тухумдан тайёрланилади. Бу таом жуда тез тайёрланилади, кутилмаган меҳмон келиб қолганда ҳам сизни қўллаб юборади.

Нималарга эътибор қаратиш лозим?

Сифатли спагеттилар: яъни уларни қайнатганимизда эзилиб кетмаслиги керак.

Бекон. Агарда сиз дудланган чўчқа гўшти истеъмол қилмасангиз, унда уни курка гўштига алмаштиринг. Уларни қовуриб олиб, қоғоз сочиқ устига териб чиқамиз, шунда ортиқча ёғидан халос бўлган бўламиз.

Пишлоқ. Иложи бўлса пармезан пишлоғидан фойдаланинг. Лекин, таъбга қараб уни хоҳлаган қаттиқ пишлоққа алмаштиришингиз мумкин.

Спагеттиларни қайнаётган туз солинган сувда қайнатиб оламиз.

Спагетти қайнагунича, бекон ёки курка гўштини сомонча шаклида тўғраб, товада қовуриб оламиз.

Тухумни чақиб идишга соламиз, туз қўшиб санчиқда кўпиртирамиз.

Пишлоқни қирғичдан чиқариб оламиз.

Тухум устидан спагетти, қовурилган гўшт ва пишлоқни солиб аралаштирамиз. Ликопчага сузиб, устидан пишлоқ сепамиз. Ёқимли иштаҳа!Янгидан янги ретсептларни биздан кутиб қолинг ва бизнинг телеграм каналимизга албатта аъзо бўлинг.
 

manba: zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: