Кун кулгиси

0

— Дўхтир, тушимда мен одамхўр эмишман. Ўзимга ўхшаганлар билан бир қабила бўлиб яшар эмишман. Бир куни худди хотинимга ўхшаган аёлни еб битирибмиз.

— Э, хавотирга ўрин йўқ. Тушга нималар кирмайди дейсиз.

— Тўғри-ку-я, лекин унда хотиним қаерга ғойиб бўлди?

* * *

— Ўғлим, нега мактабингда энг паст баҳолар нуқул сенга насиб қилаверади?

— Яхши баҳоларни муаллимамиз четга экспорт қилаётган бўлса керак.

* * *

Биринчи синфда.

— Тошматов, икки карра икки неча булади?

Тошматов (йиғлаб):

— Ту-у-ут!

— Нега йиғлаяпсан?

— Беш бўлишини хоҳлайман.

* * *

Мактабда ўқувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари ўргатиляпти. Муаллима:

— Хўш, Эшматов, агар уч яшар уканг уй калитини ютиб юборган бўлса, қандай йўл тутардинг?

— Уйга деразадан ошиб кирардим.

* * *

Мактаб директори ўринбосариникига меҳмонга келди. Эндигина курсига ўтирганди, бир бурчакдаги қафасдан тўтиқушнинг қичқириғи эшитилди:

— Директор ярамас!

— Ие, Обид Одилович, бу нимаси?

— Ҳа энди, қуш-да, эътибор қилманг!

— Йўк, мен ҳақорат қилишларига йўл қўёлмайман. Қани, у ярамас тўтини менга беринг! Ҳозирок қовуриб ейман! Майли, сизгаям жабр бўлмасин! Қовуриб келинг, юз доллар бераман.

Ўринбосар секин қафасни олди-да, ошхонага кириб кетди. Бироздан сўнг идишда қовурилган қушни олиб келиб столга қўйди. Директор қараса, қушнинг деярли гўшти йўқ. Ҳаммаси суяк.

— Ие, юз долларга шу суякни ейманми? Йўқ, мана, ўн доллар! Мана шуям етади! Жа озғин экан қушингиз!

Бир маҳал ошхонадан тўтининг овози эшитилди:

— Айтмаганмидим директор ярамас деб?!

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: