Кун кулгиси

0

— Оғайни, сенга ачинаман! Уйланганингга бир ойдан ошибди-ю, ҳалиям пайпоғингни ўзинг ювяпсан-а!

— Нима? Кўз борми ўзи сенда? Бу хотинимнинг пайпоғи-ку!

* * *

Mенделеев даврий жадвалига янги кимёвий элемент қўшилди. Элемент номи: Аёл. Коди: Fm.

Оғирлиги: яшашдан умидингиз бўлса, сўрамаганингиз маъқул!

Физикавий хоссаси: кутилмаган пайт қайнаб кетади, ўйламаган вақтингизда музлаши мумкин. Юқори даражада портлаш хусусиятига ҳам эга.

Кимёвий хоссаси: пул, олтин, кумуш, платина ва ҳоказолар билан ёлғиз қолдириб бўлмайди. Тез реакцияга киришиб кетади.

Камчилиги: жуда ишонувчан. Кўп учрайдиган жойлар: кўзгунинг олдида, телефоннинг олдида ва бозорда.

Қўшимча маълумот: очилмаган қирралари кўп.

Яшаш муддати: қўрқманг, эркакларникидан кўп.

* * *

Тажрибали тарвуз сотувчиси ўғлининг бошига бир чертиб, имтиҳонларга тайёр ёки тайёр эмаслигини билиб оларкан!

* * *

Агар эркак машинасидан тушаётган аёлга эшикларни очиб турса, демак, иккаласидан биттаси ҳали янги экани аниқ!

* * *

Бир йигит чиройли қизнинг олдига келди.

— Яхши қиз, менимча, сиз оқ отдаги шаҳзодангизни кутяпсиз, шундайми?

Қиз:

— Ҳа, шундай!

Йигит:

— Кетдик унда…

Қиз:

— Шаҳзода қани?

* * *

— Қўйни қандай қилиб соғиш мумкин?

— Янги “iPhone” ишлаб чиқиб, сотувга қўйиш керак. Ана кейин соғса бўлади…

* * *

Хотин эрига дебди:

— Адаси, ишдан қайтишингизга сомса ва палов пиширдим, ейсизми?

Эр:

— Албатта, кун бўйи фақат шулар ҳақида ўйладим…

Хотин:

— Мен ҳақимда-чи?!

Эр:

— Албатта, сени ҳам эсладим. Ахир сомса ва паловни сен пиширасан-ку!

* * *

Узоқ йўлга юрадиган юк машинасида ўтирган ҳайдовчи косачадан овқат еяётган экан, ёнидан кучук ўтиб кетаётиб дебди:

— Салом, оғайни!

Ҳайдовчининг жаҳли чиқибди:

— Қанақасига сенга оғайни бўлай?!

— Кичкина уйчада яшайсан, косачадан овқат еяпсан, хўжайининг ҳам бор бўлса керак.