КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Самолётда бир йигит ёнидаги гўзал қиз билан танишиш учун сира баҳона топа олмасди. Охири юрак ютиб сўради:

— Яхши қиз, сиз ҳам шу самолётда учяпсизми?

 

* * *

 

Бола етаклаган аёл кўчадаги банкоматга яқин келди-да, кредит карточкаси ёрдамида пул олди. Шунда болакай ҳайрон бўлиб сўради:

— Ие, ойи, бу ердаям дадам ўтирганмиди?

 

* * *

 

Қиз дугонасига мақтанди:

— Янги йилдан кейин севган йигитим билан тоққа кетдик. Бир ҳафта маза қилиб дам олдик.

— Вой, қор роса кўп бўлса керак-а тоғда?

— Қор?.. Қайдам…

 

* * *

 

— Склерозни даволаб бўлмайди. Аммо уни унутиб юбориш осонроқ (Врачнинг маслаҳатидан).

 

* * *

 

Япон олимлари чет эллик мижозлардан ҳаммомда парлана оладиган, гитара жўрлигида қўшиқ куйлай оладиган, машинани жуда тез ҳайдай оладиган, боплаб сўкина оладиган роботга буюртма олишди…

Буюртмачининг миллати ҳозирча сир тутиляпти.

 

* * *

 

Ўқувчи синфдошларига деди:

— Қаранглар, Камчаткада охириги партани Калининград деб аташаркан.

 

* * *

 

Баҳор. Маугли ва Багира суҳбатлашишяпти:

— Багира, менга нима бўлди ўзи? Ҳозир узоқ-узоқларга қочиб кетгим, пана-пана жойларга беркиниб олгим, жимгина-жимгина ўтириб хаёл сургим келяпти. Наҳотки, бу муҳаббат бўлса-а?

— Йўқ, Мауглижон, бу муҳаббат эмас. Ҳозир баҳор. Армияга чақириқ мавсуми бошланди, холос.

 

* * *

 

Хотинингга қанча кўп пул берма, барибир, қўшни аёлнинг пули кўп бўлиб чиқаверади-я! (Хотиндан куйган эр ҳасратидан)

 

* * *

 

Дўконда.

— Кечирасиз, менга қайтимни бермадингиз!

— Кечирдим.

 

* * *

 

Эр хотинидан сўради:

— Бундай узундан узун хатни ким ёзибди сенга?

— Шаҳардаги дугонам.

— Нима деб ёзибди ўзи?

— «Қолган гапларни учрашганимизда гапириб бераман» дебди.

 

* * *

 

— Дадаси, мабодо мен дарёга чўкиб кетсам, нима қилардингиз?

— Шаҳар марказига чопиб бориб «Тез ёрдам» чақириб келардим.

— Вой, шаҳар маркази узоқ-ку! Улгурмайсиз-ку!

— Жоним, мен сен учун ундан ҳам узоқроққа чопиб боришга тайёрман!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: