Тошкентда юз берган кучли шамол оқибатлари (фото, видео)

0

24 апрель куни соат 12:35 атрофида Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда кучли шамол эсиши бошланди. Кучли шамол натижасида электр тармоқларида узилиш кузатилиб, дарахтларнинг шохлари синиши ва уларнинг йўловчилар ва автотранспорт воситаларига шикаст етказгани ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан яшин тезлигида тарқалмоқда. Айрим суратлар ва видеоматериаллар «Asr.uz» нашри томонидан келтирилди.

Фото: «Asr.uz»
Кучли шамол ортидан ёққан ёмғир юзага келган катта миқдордаги чангдан кўчаларни халос этди. Бироқ машиналарга жиддий талафотлар келтиргани ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда намоён бўлди.


Аҳоли турар-жойлари томлари ва кўчалардаги реклама баннерларининг талафоти ҳам кузатилгани айтилмоқда. Қуйидаги видео орқали кучли шамол келтирган ноҳуш вазиятларга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: