Товуқ гўштидан японча таом

0

Керакли масаллиқлар: 400 г товуқ гўшти, 200 г қайнатилган гуруч, 150 г консерваланган кўк нўхат, 50 мл соя соуси, 3 дона тухум, 3 бўлак саримсоқ, 1 бош пиёз, 1 дона сабзи, ўсимлик ёғи ҳамда кўк пиёз.

Тайёрланиши:

1. Товуқ гўштини ўртача катталикда бўлакларга бўлинг. Пиёз ва сабзини тўртбурчак шаклда кичикроқ қилиб тўғранг.

2. Қиздирилган ўсимлик ёғида товуқ гўштини бироз қизартириб қовуринг.

3. Пиёз ва сабзини эса то юмшагунча пиширинг.

4. Кўк пиёзни майда тўғраб, қиздирилган ёғда 30 сония қовургач, тухумларни чақинг ва аталаб, уларни биргаликда пишириб олинг. Сўнгра товуқ гўшти ва сабзини қўшиб аралаштиринг.

5. 5 дақиқадан сўнг гуруч, кўк нўхат ва майдаланган саримсоқ солиб, таомни 10 дақиқача димланг. Пишишига 3-4 дақиқа қолганида соя соусини солиш эсингиздан чиқмасин.