Гилоснинг тери касалликларида ҳайратланарли фойдалари

0

Гилос инсониятга эрамиздан аввалги даврларданоқ маълум мева. Ҳатто қадимий Грецияда улкан гилосли боғлар мавжуд бўлгани хусусида ёзиб қолдиришган. Гилосни фақат мазали таъми ва ширинлиги учунгина эмас, фойдаси беқиёслиги боис ҳам яхши кўришади. Гилосни уйдаги табиб деб аташ му Фойдали хусусиятлари

Қоматини доим бир маромда сақлайдиган қизлар нега гилосни яхши кўришини биласизми? Чунки унинг 100 граммида бор-йўғи 50 ккал мавжуд. Аксарият ширин мевалар бундай калорияси камлиги билан мақтана олмайди. Бундан ташқари, гилос организмга осонлик билан сингиб, ошқозонга оғирлик туғдирмайди. Диетологлар озиш истагида бўлганларга ундан кўп ва хўп истеъмол қилишни тавсия қилишади. Бу ширин десерт бефойда ширинликлар — печенье ва булочкаларнинг ўрнини бемалол боса олади. Қоматни ҳам бузмайди.

 

 

Кони фойда меважон

Бир сиқим гилос очликдан, чанқоқдан халос этади, кайфиятни кўтариб, кишини тетиклаштиради. Гилосни мунтазам истеъмол қилиш организмга хуш ёқади. Антиоксидантлар моддалар алмашинувини меъёрига тушириб, зарарли эркин радикаллар ва токсинлардан халос этади. Томирлар деворини мустаҳкамлайди, қоннинг оқувчанлигини яхшилаб, тромб ҳосил бўлишининг олдини олади. Организм ва терининг умумий ҳолатини чиройли қилади. Гилос таркибидаги витаминлар ва темир анемиядан халос этиб, касалликларга чидамлиликни оширади. Органик кислоталар ичаклар ишига фойда, салицил кислотаси эса артрит, ревматизм ҳамда подаградаги оғриқдан қутқаради. Фойдали клетчатка ичаклар микрофлорасини меъёрига тушириб, қорин дам бўлишини йўқотади. Магний тери тонусини, асаб тизимини тинчлантиради, глюкозанинг қонга сўрилишида иштирок этади. Унинг фойдали хусусияти гипертония, ошқозон ости бези касалликлари ҳамда жиззакиликдан азият чекадиганлар орасида анча машҳур. Таркибидаги йод эса эндокрин тизими ва қалқонсимон без касалликларига қарши яхши самара беради. Калий юрак мускулларининг етарлича ишлаши учун лозим. У юрак иши ва ритмини яхшилайди, сув балансини ушлаб, аллергик реакцияларни бартараф этади.

Тери касалликларида

Гилос турли тери касалликлари — жумладан, псориаз, экзема ҳамда акнеларни йўқотади. Шу боис ҳам косметологияда кенг қўлланилади. Масалан, қуруқ тери учун гилосдан қилинган ниқоб жуда яхши фойда беради. Бунинг учун 1 ош қошиқ мевани эзиб, худди шунча миқдорда сметанага аралаштиринг. Кейин мазкур аралашмани юз терисига суртиб, 12-15 дақиқадан сўнг ювинг.

Гилос ва қулупнайдан тайёрланган мевали ниқоб ўлган тери ҳужайраларини тушириб, терини тозалайди ва тешикларини торайтиради.

Йўтал ва
шамоллашда

Гилосни тинмай йўтал тутаётган одамлар ҳам истеъмол қилиши мумкин. Ўткир респиратор хасталикларда гилосдан қилинган компот ичиш фойдали. Гилос шарбати эса ревматизм, анемия, ошқозон-ичак тизими бузилиши ва қабзиятда самарали. Уни ярим стакандан бир суткада бўлиб ичинг.

Халқ табобатида гилос барглари ва гулларидан тайёрланган қайнатма шамоллаш хасталикларида яхши самара беради. Чунки гилос гулларида антисептик ва яллиғланишни бартараф этадиган хусусиятлар бисёр.

Гилос ҳомиладор аёлларни ҳам тузатади. Фақат меъёрни билиш лозим. Ҳомилага зарар етказмаслик учун ҳар куни бир сиқим мева истеъмол қилиш лозим.

Гилосни тинмай йўтал тутаётган одамлар ҳам истеъмол қилиши мумкин. Ўткир респиратор хасталикларда гилосдан қилинган компот ичиш фойдали. Гилос шарбати эса ревматизм, анемия, ошқозон-ичак тизими бузилиши ва қабзиятда самарали. Уни ярим стакандан бир суткада бўлиб ичинг.

Халқ табобатида гилос барглари ва гулларидан тайёрланган қайнатма шамоллаш хасталикларида яхши самара беради. Чунки гилос гулларида антисептик ва яллиғланишни бартараф этадиган хусусиятлар бисёр.

Гилос ҳомиладор аёлларни ҳам тузатади. Фақат меъёрни билиш лозим. Ҳомилага зарар етказмаслик учун ҳар куни бир сиқим мева истеъмол қилиш лозим.

Гилос шарбатининг ҳар бир пиёласида 120 калория миқдорида энергия бўлиб, унинг таркибида темир ва калий элементлари кўп.

Гилос шарбати жисмоний тарбия билан шуғулланишдан сўнг янги куч олишда фойда беради. У табиий равишда калий элементига бой бўлиб, қон босимини назорат қилиш, баданнинг намлигини сақлаш, овқатни ҳазм қилиш ва юракдаги қон айланишини яхшилашда кўмак беради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, гилос сувида мавжуд антиоксидантлар артереоздан келиб чиқадиган яллиғланиш ва оғриқларни камайтиради. 2012 йилда ўтказилган тадқиқотлар гилос сувини бир кунда икки маротаба ва 21 кун муддат давомида истеъмол қилиш артереозга мубтало бўлган шахсларнинг оғриғини камайтиришини исботлади.

Шунингдек, гилос саратон ҳужайраларининг ривожланишини камайтиради. Гилос шарбатининг яллиғланишга қарши хусусияти ва унда малотонин элементининг мавжудлиги кишининг мириқиб ухлашига ёрдам беради. Шифокорлар бу шарбатни уйқу келтирадиган дори сифатида ҳам тавсия қилишади.

Гилосли компотга кеп қолинг!

Овқат ҳазмини яхшилаш учун эса гилосли компот фойдали. Шу сабабли агар ҳазм борасида муаммо ҳис қилсангиз, қиш кунларига бир неча банка гилос компоти ғамлаганингиз маъқул. Таркибидаги кислота паст бўлгани сабабли олчадан фарқли ўлароқ, гилос жиғилдонни қайнатмайди. Шу боис гастрит, ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак яраси билан оғриган беморлар ҳам қўрқмай гилос ейиши мумкин.

ОЗОДА тайёрлади.