Картошка ва зайтун мевалари қўшиб пиширилган товуқ

0

Мазали таом истеъмол қилишни хоҳлаб, аммо тайёрлашга кўп вақтимиз бўлмаса ёки эринаётган бўлсак, унда осон тайёрланиладиган бугунги таомимиз қўллаб юборади.
Бунда асосий таом ҳам, унга қўшимча газак ҳам биргаликда битта қолипда пиширилади.

Газ печини 200
C даражага ёқиб қўямиз.

Таом пиширадиган қолипга ёғни қуямиз, картошка, зайтун меваларини, саримсоқпиёз, лавр япроқчалари ва лимонни тўртга бўлиб соламиз.Қўлда бир хил қилиб, текислаб оламиз.

Товуқларга туз ва мурч сепамиз. Сўнг сабзавотлар солинган идишимизга, уларни ҳам устидан териб чиқамиз.

Газ печига қўйиб, 1 соат давомида пиширамиз. Ора-орада очиб, товуқдан ажралиб чиққан сувини сабзавотларнинг устига қуйиб чиқамиз.Бир соат ўтгандан сўнг очиб картошкаларни пишганини текшириб кўрамиз ва 15 дақиқа яна товуқлар қизариб пишиши учун қўямиз.

Таомни оламиз. Саримсоқпиёзларни қошиқ билан эзиб сувини чиқарамиз. Ажралиб чиққан сувини яна товуқ устидан қуямиз.Сўнг бемалол дастурхонга тортиб истеъмол қилаверамиз. Ёқимли иштаҳа!

 

manba: zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: