Кун кулгиси

0

— Бизнесимнинг омад калити юлдузларнинг яхши жойлашганида, — дебди бир бой йигит.

— Қанақа юлдузларнинг жойлашиши? — сўрабди дўстлари ҳайрон бўлиб.

— Дадамнинг елкасидаги юлдузчаларни айтяпман! — деган экан йигит.

* * *

Футбол ўйини вақтида шар­ҳ­ловчи:

— Хавфли вазият, ҳужумчи тўп билан бормоқда, дарвоза ҳимоясиз қолган, дарвозабон билан яккама-якка ва зарба! Воҳ, яқин орада дарвозабон бунақа тепки емаганди!

* * *

— Эрингизга мутлоқ тинчлик керак. Унинг асаблари чарчаган. Мана тинчлантирувчи дори.

— Унга қачон ичирай?

— Мени нотўғри тушундингиз. Дори сиз учун!

* * *

Бир қиз дугонасини кўчада учратиб қолибди.

— Ҳа, дугонажон, нима бўлди, кайфиятинг йўқ?

— Э, гапирма, жудаям семириб кетяпман!

— Озғин пайтингда тушган суратларинг борми?

— Ҳа, нима эди?

— Ўша суратларни эҳтиёт қилиб сақлаб қўй! Кайфиятингни туширма, ҳеч бўлмаса, суратларинг бор экан-ку!

* * *

Янги уйланган ўғил ва она суҳбати.

— Бу келин жуда ёмон экан!

— Унақа деманг, ойи. Бунақа келинни яна қаердан топасиз?!

— Жиннихонадан!

* * *

Оддий балиқ тилла балиққа турмушга чиқибди.

— Энди бизнинг балиқчаларимиз тилла бўлишадими? – сўрабди оддий балиқ эркак балиқдан.

— Йўқ, — дебди тилла балиқ.

— Нега ахир? Сиз тилла балиқсиз-ку?! — деса, эркак балиқ:

— Чунки менинг онам тилла балиқ бўлган, отам эмас, — деган экан.