Диджей Avicii’нинг ўлими сабаби фош этилди

0

Avicii тахаллуси билан машҳур швециялик диджей Тим Берглинг ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда 26 апрель куни артист қариндошларига таяниб, The Sun нашрига асосланиб daryo.uz маълум қилди.

Берглинг оиласининг нашрга маълум қилишича, йигит видолашув хатини қолдирган. «Тим нозик артистик қалб эгаси эди. У гастролларни тўхтатганда, бахтли бўлиш ва севимли иши мусиқа билан шуғулланиш учун руҳий осойишталикка эришишни истарди. У ҳақиқатан ҳам ҳаёт, бахтнинг маъноси ҳақидаги ўйлар билан курашди. У ортиқ давом эттира олмади», — дея ҳикоя қилади унинг қариндошлари.

Шу билан бир пайтда унинг мухлислари диджейнинг ўлимида унинг менежерларини айблади. The Sun’нинг ёзишича, Avicii бир неча марта тиғиз графикдан шикоят қилган ва жамоаси аъзолари унинг чиқишларни тўхтатиш истагига қарши чиқиб, гастролларга боришга мажбурлаганлигини маълум қилган.