Кун кулгиси

0

Хитой туғруқхонаси эшиги тепасига шундай сўзларни ёзиб қўйишганди:

«Бас, етар!»

* * *

— Алло, милициями? Тезда бизга милиционерлар билан итларни жўнатинг!

— Милиционерларни-ку жўнатамиз, аммо иккитагина итимиз бор эди, улар ҳам колбаса ўғирлагани учун қамалган.

* * *

Қозоғистонда яшайдиган аёл эрини балиқ бозорига кузатаётиб деди:

— Агар лаққа қиммат бўлса, сазан ҳам олаверинг!

* * *

Қизалоқ кекса бобосидан сўради:

— Бобожон, каллангиз нега бўм-бўш?

* * *

— Болажоним, нега эгилиб олдинг?

— Мен чолман!

— Қаерга кетяпсан?

— Пенсияга.

* * *

— Кеча жияним билан роса қиттай-қиттай қилдик. Эрталаб ўзимни худди онадан қайта туғилгандек ҳис этдим.

— Шунчалик маза қилдингми?

— Йўқ, мени карам пайкали ичидан топиб олишди.

* * *

Икки эркак суҳбатидан:

— Биласанми, саломатлигимга Нептун сайёраси таъсир кўрсатяпти. Чунки мен шу белги остида туғилганман.

— Менинг саломатлигимга эса Уран таъсир кўрсатяпти.

— Ие, шу белги остида туғилганмисан?

— Йўқ, Чернобилда хизмат қилганман.

* * *

Арман ва грузин танишишяпти:

— Исмим Вано! Бу русчасига Ваня дегани.

— Меники Акоп. Русчасига траншея дейилади.

* * *

Беш яшар болакай тенгдош қизга деди:

— Менга турмушга чиқ! Эвазига велосипедимда сайр қилишингга рухсат бераман!

* * *

Янги бойнинг ўғли уйга севган қизини олиб келиб, онасига деди:

— Ойи, бу қизнинг исми Шарофат. Уй йиғиштириш, овқат тайёрлашни қотиради.

— Шунақами? Бўпти, кунига ўн доллардан тўлайман. Сешанба, жума кунлари ишлайди. Эртадан ишни бошлайверсин!

* * *

Курортга кетаётган эрдан хотини сўради:

— Дадаси, нега никоҳ узугингизни тақмабсиз?

— Э, у ёқлар иссиқ бўлса. Шундай иссиқда узукка бало борми?