Паститсио – грекча тоблатма

0

Долчиндан кўпроқ олмали пишириқлар тайёрлашда фойдаланамиз. Аммо бугунги долчин қўшиб тайёрланиладиган таомимиз, сизнинг энг севимли таомингизга айланишига ишончимиз комилдир.
Статистика бўйича, ҳозирда италянлар 600 хилдан ортиқ макарон ёки пасталардан тановвул қилишар экан. Лекин греклар ҳам бу борада улардан қолишмаган. Фақат улар орасидаги фарқ шундаки, италянлар пасталарни қайнатиб истеъмол қилишса, греклар уларни газ печида пишириб олишган.

Қиймали қисмини тайёрлаб оламиз. Пиёзни майда тўртбурчак қилиб тўғраймиз, саримсоқпиёзни ҳам майда тўғраб оламиз. Товага ёғ солиб, пиёз ва саримсоқпиёзни қовуриб оламиз.

Устидан қиймани соламиз. Қовуриш жараёнида аралаштириб оламиз. Қийма оқ рангга кирса, қоппоқини ёпиб, 10 дақиқа давомида димлаб қўямиз. Ҳар замон ковлаб қўйишни унутмаймиз.

Суви буғланиб кетганидан сўнг эса туз, мурч ва долчинни солиб аралаштирамиз. Паст оловда бир дақиқа давомида қовуриб оламиз.

Помидор пастасини солиб, 1-2 дақиқа мунтазам аралаштириб қовуриб оламиз. Сўнг тагини ўчириб қўямиз.

Бешамелъ қайласини тайёрлаб оламиз
Товага сариёғни солиб эритамиз ва устидан ўсимлик ёғини соламиз.

Ёғ қизигандан сўнг, унни соламиз. Қайлани паст оловда тайёрлаш муҳим. Акс ҳолда, қайла тез қуюлиб, таги олади.

У унни яхшилаб аралаштирамиз. У барча ёғни ўзига шимдириб оламиз.

Хона ҳароратидаги сутни оз-оздан соламиз. Аввал сутнинг ярмини соламиз. Бошида уюмлар пайдо бўлади. Яхшилаб аралаштирб оламиз ва сутнинг қолган қисмини соламиз. Шу босқичдан бошлаб, ковлаб туришни тўхтатмаймиз. Агар уюмлар йўқолган бўлса, энди уни блендерда майдалаб оламиз.

Майдаланган мускат ёнғоғи ва туз соламиз.

Қайлани 5 дақиқа қайнатамиз. Унинг қуюқлиги сметанага ўхшайди. Аммо уннинг сифатига қараб, у бироз бошқачароқ бўлади. Агар қайла қуюқ чиқса, унда яна бироз сут қўшиб, қайнатиб оламиз.

Макаронларни тайёрлаб оламиз. Сувга туз ва бироз ўсимлик ёғи солиб, макаронларни Ал-Денте даражада қайнатиб оламиз. Яъни уларнинг тайёр бўлишига 2-3 дақиқа қолганда оламиз, газ печида эса яна пишади.

Иссиқликка чидамли қолипга макаронларнинг ярмини соламиз.

Устидан бешамелъ қайласининг 1/3 қисмини солиб, қирғичдан чиқарилган пишлоқни ярмини сепамиз.

Қиймали асосни бир текис қилиб солиб чиқамиз.

Устидан макароннинг қолган қисмини соламиз. Устидан бешамелъ қайласини қолган қисмини қуйиб, пишлоқни ҳам сепамиз.

Олдиндан 180-190 C даражада қиздирилган газ печида 40-50 дақиқа, тилларангга киргунича пишириб оламиз.

Таомни ярим соат давомида совутамиз ва кейингина дастурхонга тортиб истеъмол қиламиз. Ёқимли иштаҳа!

 

manba: zira.uz