Грекча котлетлар

0

Керакли масаллиқлар: 1 дона сабзи, 1 дона катта пиёз, 1 дона қовоқ, 1 дона тухум, 2 чой қошиқ томат пастаси, 0,5 чой қошиқ қуритилган райҳон.

Тайёрланиши:

1. Қовоқ ва сабзини арчиб,  катта тишли қирғичдан чиқаринг.

2. Пиёзни майда тўғраб,  масаллиқларни аралаштиринг ва таъбга кўра туз сепинг.

3. Нам қўллар билан 5-7 см диаметрдаги шарчалар ясанг ва патнисга жойланг.

4. Печда 200 даража ҳароратда 1 соат давомида пиширинг. Шарлар қизариши лозим.

5. Агар хонадонингизда гриль бўлса, овқат тайёр бўлишидан 10 дақиқа аввал грилда пиширинг. Бундай усулда шарчалар чиройли қизғиш тус олади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: