КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

 

Аёл дугонасига ҳасрат қиляпти:

— Дугон, ишонасанми, бирданига икки эркак билан учрашяпман. Аммо қай бирини танлашни билмай бошим қотди.

— Қалбинг нима деяпти?

— Қалбимми?.. Қалбим: «Тез бу ҳунарингни йиғиштир, эринг билиб қолса каллангни олади», деяпти.

 

 

* * *

 

 

Эркак дўстига деди:

— Бугун умуман уйқуга тўймадим.

— Сабаб?

— Сабаб ҳам умуман уйқуга тўйгани йўқ.

 

 

* * *

 

 

Қиз йигитга қўнғироқ қилиб деди:

— Меникига келиб компьютеримга янги виндовс ўрнатиб беринг!

— Ие, компьютерни бугун сотиб олдинг-ку, жиннивой! Виндовсинг янги! Минг йилга етади ҳали!

— Қанақанги овсарсиз? Ишораниям тушунмайсизми?

— Ҳа-а, ўзинг мустақил виндовсингни ўрната олмайсан-у, мен овсарманми?

 

 

* * *

 

 

Врач:

— Бемор, қани, тиззаларингизни букинг-чи!

Бемор:

— Қай тарафга қараб букай?

 

 

* * *

 

 

Хотин эрига деди:

— Эсингиздами, иккаламиз танишган кунимиз кечаси момоқалдироқ гумбирлаб, чақмоқ чақиб, ҳаммаёқ ёп-ёруғ бўлиб кетган. Кетидан шариллаб сел қуйиб, бўрон турганди?!.

— Ҳа-а, эсимда… Мен аҳмоқ ўшанда она табиат жиддий огоҳлантираётганини пайқамабман.

 

 

* * *

 

 

Ёши 90 дан ўтган қария ёруғ дунё билан видолашиш арафасида. 85 ёшли кампири сўради:

— Отаси, бир умр иккаламиз биргаликда машина сотиб оламиз деб йиққан пулларни нима қилай?

— Ўша пулларни набираларга бўлиб бер, шоколад олиб ейишар!

 

 

* * *

 

 

Хотини уйга кеч келгани учун уришавергач, эр унга қараб бақирди:

— Жим бўл! Менга бақирма! Ухла!

— Ухлайман, лекин жим бўлмайман!

 

 

* * *

 

 

Милиция ходими уйини ўғри урган аёлдан сўради:

— Уйингизни ўғрилар ағдар-тўнтар қилиб ташлаган бўлса, нега кеч хабар бердингиз?

— Мен олдинига эрим тоза кўйлак қидирганмикан деб ўйлабман.

 

 

* * *

 

 

— Емайди, ичмайди, лекин ўсишдан тўхтамайди. Бу нима?

— Нарх-наво.

 

 

* * *

 

 

— Ошна, мана шу филни бир милёнга сотиб олинг!

— Бу нима деганингиз? Мен бор йўғи икки хонали квартирада яшасам, шундай катта филга жойни қаердан топаман? Нима бериб боқаман? Йўқ…

— Бўпти, ўша пулга иккита фил бераман.

— Бу бошқа гап.

 

 

* * *

 

 

Мижоз рассомнинг бир асарини сотиб олмоқчи бўлди. Хурсанд бўлган рассом унга деди:

— Дидингиз ажойиб экан. Мен бу расм учун ўн йил умримни сарфлаганман.

— Наҳотки, биттагина шу расмни ўн йил давомида чизган бўлсангиз?

— Йўқ, расмни аслида бир кунда чизиб бўлганман. Қолган вақтни уни сотишга сарфлаганман.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: