Бир чимдим кулгим бор, кулмайсизми?..

0

 

 

БОШҚОТИРМА…

 

 

Маллавой олис шаҳарлардан бирига саёҳатга борганди. Обрўли меҳмонхонага жойлашди.

Кечқурун номерда дам олиб ўтирса, телефон жиринглади.

— Алло, бу Маллавой аками?

— Ҳа, ким керак?

— Йў-ўқ… Мен меҳмонхона хизматчисиман, ака! Мабодо, гўзал қизларни кўнглингиз тусамаяптими?

— Йўқ! — дўқ аралаш жавоб қилди Маллавой.

— Яхшилаб ўйлаб кўринг, бизда жа кетворганлари бор!

— Қанақа уятсиз одамсиз? Мен бу ерга қиз ахтариб келганим йўқ!

— Ҳеч бўлмаса, мушукча олиб кирай. Бироз силаб ўтирсангиз кўнглингиз ёзилармиди…

— Силасам фақат дазмол билан силайман, билдингизми?! Кўп вақиллайверманг!

— Оббо, шунақаям қайсар одаммиси-из?..

— Ҳа, мен қайсарман, бўлдими?!

— Унда айтинг-чи, кечқурунлари нима билан шуғулланасиз?

— Бошқотирмалар ечаман, нимайди?

— Тушундим, тушундим…

Қўнғироқ эгаси шу заҳоти гўшакни жойига қўйди…

Ўн беш дақиқалардан сўнг эса…

Номер эшиги тақиллади.

Маллавой эшикни очиб не кўз билан кўрсинки, остонада келишган бир жувон кулимсираб турарди.

— Салом! Танишиб қўяйлик! Мен Бахтиниса — бошқотирмаман!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: