Брокколи ва гулкарамдан тоблатма

0

Гулкарам ва брокколидан тайёрланилган тоблатма тўйимли кечки таом учун ажойиб танлов бўлади десак адашмаймиз. Фойдали таомлар тайёрлашни истовчилар эса бу таомни албатта тайёрлаб кўришлари керак.
Пиширилган таомга сарфланиладиган пул тахминан — 25 000 сўм.*

*маҳсулот нархи манба чоп этилган вақтдагина амал қилади.

Брокколи ва гулкарамни ювиб оламиз, бўлакларга бўлиб, қайнаётган тузли сувда 5-10 дақиқа давомида қайнатиб оламиз.
Сўнг сувини тўкиб ташлаймиз.

Қиймани тоғорачага солиб, устидан майда тўғралган пиёз, тухум солиб, туз ва мурч сепамиз.

Нонни илиқ сутга ивитиб қўямиз.Сўнг олиб, санчиқда эзамиз ва қиймага солиб, ҳаммасини яхшилаб аралаштирамиз.

Тоблатма пиширишга мўлжалланилган қолипни олиб, сариёғ суртамиз. Устидан қиймани солиб, текислаб оламиз.

Сўнг қиймани устидан брокколи ва гулкарамни териб чиқамиз.Устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқни сепиб чиқамиз.

Тоблатмани 180 C да қиздирилган газ печида 40-45 дақиқа давомида пишириб оламиз.

 

manba: zira.uz