5 май куни Тошкентда ўзбек бокси юлдузлари иштирокида профессионал жанг оқшоми бўлиб ўтади

0

5 май, шанба куни Тошкентда ўзбекистонлик профессионал боксчилар иштирокида жанг оқшоми бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмат хабар берди.

Кечанинг марказий жанги ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров иштирокида бўлади. Ўша куни боксчи вакант бўлиб турган WBC Silver камари учун россиялик Дмитрий Чудиновга қарши жанг қилади.

Маълумот учун Азизбек профессионал рингдаги фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (4 тасида нокаут билан). Тажрибали Дмитрий Чудинов эса 25 та жангда қатнашган ва уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган (13 таси нокаут билан). 2 та жангда мағлубиятга учраган бўлса, яна иккита тўқнашувда дуранг қайд этган.

Бокс оқшомида, шунингдек, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Жамшид Нажмиддинов каби таниқли боксчилар ҳам рингга кўтарилади.

Жанг оқшоми дастуридан қуйидаги тўқнашувлар ўрин олган:

Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия)
Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания)
Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Ferdинандус (Индонезия)
Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия)
Жамшид Нажмиддинов – Каха Аветисиани (Грузия)
Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия)
Анвар Туробов – Рой Мухлис (Индонезия)
Жанглар «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади.

 

manba: daryo.uz