Қулупнай ва ровочдан пиширилган пирог

0

Ровочдан пирог тайёрлаш мумкинлиги ҳақида биласизми? Бугун сиз ана шундай жуда мазали пирог ретсептидан хабардор бўласиз.
Бу пирогни тайёрлаш жуда осон бўлиб, сиздан кўп вақтни талаб қилмайди, ажойиб таъми эса сизга албатта ёқади!

Бу пирогни пиширишда биз айланаси 26 см ли қолипдан фойдаландик.

Тоғорачага ун ва тузни соламиз. Сариёғни қирғичдан чиқарамиз ва устидан соламиз. Қўлда яхшилаб аралаштирамиз.

Оз-оздан муздек сув ва лимон шарбати солиб, хамир қора бошлаймиз.Хамир шар шаклига кирса, елим қоғозга соламиз ва совутгичга 1 соатга олиб қўямиз.

Сўнг хамирни олиб, 3-4 мм қалинликда ёямиз ва керакли қолипга жойлаштирамиз. Четлари хамирни баландроқ бўлиши керак, шунда ичидаги асос оқиб кетмайди. Иложи бўлса, тартларга мўлжалланган қолипдан фойдаланамиз.

Хамирни устидан пергамент қоғоз тўшаймиз ва устига «юк» қўйиб пиширамиз, шунда хамир кўтарилмай, бир текис бўлиб пишади. Бунда нўхат ёки ловиядан фойдалансак бўлади.

190 C даражада қиздирилган газ печида 15 дақиқа, сўнг юкни олиб ташлаб, 5 дақиқа пишириб оламиз.

Сметана, тухум, ванил ва шакарни каттароқ идишга солиб, кўпиртириб оламиз.

Қулпнайни думчаларидан, ровочни пўстидан тозалаб, ўртача бўлакларга бўлиб чиқамиз ва пишган хамиримиз устига қўйиб чиқамиз. Устидан сметанали аралашмани қуямиз.

180 C даражада қиздирилган газ печида 30-40 дақиқа давомида пишириб оламиз. Пишганидан сўнг олиб совутамиз ва дастурхонга тортамиз. Ёқимли иштаҳа!