«Реал» Чемпионлар Лигасида навбатдаги рекордга яқин

0

«Реал» клуби Чемпионлар Лигаси финалида тўп тепиш ҳуқуқини қўлга киритишга яқин турибди.

Агар мадридликлар «Бавария» тўсиғидан ўтишни уддаласа, Киев шаҳрида ўтказиладиган финал улар учун қаторасига учинчиси бўлади. Натижада, «Реал» бу ишни икки марта амалга оширган илк клубга айланиши мумкин.

1956-1960 йилларда «Реал» қаторасига 5 марта финалга чиқиб, шунча марта ғалаба қозонган.

Кейинги йилларда қаторасига уч марта финалга чиқишни «Бенфика», «Аякс», «Бавария», «Милан» ва «Ювентус» клублари уддалаган.

 

Манба: stadion.uz