Арбелоа: «Ҳалиям «Реал»га мухлис бўлмаганлар бор экан, ахир бу бахтдан воз кечиш-ку?»

0

«Реал» клуби ва Испания термасининг собиқ ҳимоячиси Альваро Арбеола мадридликларнинг ЕЧЛ яримфиналида «Бавария» устидан қозонган ғалабаси ҳақида (икки ўйин натижасига кўра – 4:3) гапирди

«Бизни ўлик дея атаган эдилар, аммо биз ҳар доимгидек яна финалдамиз. Жамоани табриклайман. Сизлар дунёнинг энг яхши клуби тарихига кирдингиз. Биз Киевдамиз.

Бутун жамоа яхши ўйнади, айниқса Навас билан Бензема. БУ ерда адолат бор. Гап кимнингдир оғзини ёпиб қўйишда эмас. Улар жамоа учун борини бермоқдалар, улар қойилмақомдирлар.

Ҳалиям «Реал»га мухлислик қилмайдиган одамлар бор экан. БУ бахтдан воз кечиш дегани-ку?», – дейди Арбелоа.

 

Манба: stadion.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: