Арманистондаги мухолифатчилар етакчиси Никол Пашинян тарафдорларини янада кескинроқ ҳаракатлар содир этишга чорламоқда…

0

 

Бунга ягона сабаб шуки, Арманистон парламенти бош вазир лавозимига номзоди қўйилган мухолифатчи Никол Пашинянни қўллаб-қувватламади. Парламент депутатларининг 46 нафари Пашинянга овоз берган бўлса, 56 нафари қарши овоз берди. Шундан сўнг Пашинян тарафдорларини Еревандаги барча йўллар, аэропорт, темир йўл вокзалига олиб бориладиган йўлларни бекитиб қўйишга чақирди.

— Улар бизни қуролли тўқнашувлар содир этишга мажбурламоқчи бўлишяпти, — деди Пашинян. — Шу йўлда тобора вазиятни кескинлаштиришмоқда. Аммо чучварани хом санашибди. Биз тўқнашувлар содир этмаймиз. Бизнинг акциямиз тинчлик мақсадларига асосланган. Йўлларни беркитинг, шаҳардаги ҳаракатни тўхтатинг. Токи парламентдагилар халқ орасидан танлаб олинган ягона номзод бош вазир лавозимига лойиқ эканини тушуниб етсин!..

Агар Арманистон конституцияси талабларига назар ташланадиган бўлса, биринчии гал муваффақиятсиз кечган сайловдан кейин орадан етти кун ўтиб иккинчиси ташкил этилади. Иккинчи овоз бериш амали ҳам муваффақиятсизликка юз тутса, парламент тарқатиб юборилиб, вазирлар маҳкамасини вақтинча Карен Карапетян бошқариб туради.

 tut. by