КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

 

***

 

 

Ижтимоий ҳимоя ташкилоти ходими ёши элликдан ошган эркакнинг уйига келиб деди:

— Ока, Америкада амакингиз бор экан. У яқинда оламдан ўтибди. Сизга иккита уч қаватли уй, ўн миллион доллар пул ва битта итни васият қилиб қолдирибди.

Эркак бу гапдан сўнг бош қашиб турди-да, деди:

— Ярамас, хасис, олчоқ! Ҳарқалай ит зотли бўлса керак-а?

 

***

 

 

Икки эркак табиблар ҳақида суҳбатлашяпти. Бири иккинчисига деди:

— Ўз кўзим билан телевизорда кўрганман. Кашпировский бир болакайга “Ҳассани ташла ва юриб кет!”, деганди, бола ҳассани ташлаган-у, юриб кетган.

— Ўша бола қандай касаллик билан оғриган экан?

— Шамоллаган экан.

— Унда ҳассани нега кўтариб юрибди?

— Ҳассани қари бувисига олиб кетаётган экан.

 

***

 

 

Кўп қаватли уй ёнидаги ўриндиқда икки нафар ёши етмишдан ошган қария ўтирарди. Қаршиларидан мини юбка кийган қиз ўтиб кетди-ю, қарияларнинг бири деди:

— Эҳ, ҳозир 20 ёшли йигитга айланиб қолсайдим!!!

Иккинчи қария унга бақириб берди:

— Жиннимисан? Қаёқдаги 5 дақиқалик бахтни деб яна 50 йил қора тера ботиб ишлайсанми?

 

***

 

 

Олимлар янги тадқиқот ўтказишди. Тадқиқот натижаларига кўра, энди одамлар 85 ёшга киргунча ишга лаёқатини йўқотмас экан. Тадқиқот ҳомийлигини пенсия жамғармаси ўз зиммасига олибди.

 

***

 

 

Жуҳуд оғайнисига деди:

— Қўлингга тақиб олган соатинг жуда чиройли экан, Изя!

— Ҳа, биламан. Бу соатни бобом раҳматли ўлимидан олдин сотганди.

 

***

 

 

Жуҳуд радидоканалга қўнғироқ қилиб бошловчидан сўради:

— Мен ёшлар радиоканалига тушдимми?

— Худди шундай.

— Мени ҳозир ҳамма эшитяптими?

— Ҳамма эшитяпти. Сиз жонли эфирдасиз.

— Дўконлардаям, бозорлардаям эшитишяптими мени?

— Ҳа, сизни дўконлардаям, бозорлардаям эшитишяпти.

— Яхши… Моня, сут сотиб олмас экансан! Бувим қишлоқдан янги соғилган сигир сутини олиб келибди!

 

***

 

 

Беш яшар болакай бобосидан сўради:

— Бобо, бувим билан қандай танишгансиз?

— Бувинг билан интернетда танишганман.

— Алдаманг, у пайтларда интернет бўлмаган.

— Тўхта, қайси бувингни назарда тутяпсан ўзи?

 

***

 

 

Эркак дўстидан сўради:

— Қайнонанг қайси соҳада ишлайди?

— Тиббиёт соҳасида.

— Терапевтми? Ё гинекологми?

— Унисияммас, бунисияммас. Қайнонам — зулук.

 

***

 

 

— Вай, дугон, яна ҳомиладормисан?

— Ҳ-ҳа, шунақа десаям бўлади.

— Бу сафар кимдан?

— Биринчи эримдан. Яқинда у мени уч бола билан ташлаб кетгани учун узр сўрагани келувди.

 

***

 

 

Терговчи гувоҳдан сўради:

— Кўчада қайнонангизни бегона эркак дўппослаётганини кўрибсиз. Нега ёрдамга шошилмадингиз?

— Ёрдамга? Эсингиз жойидами? Қайси аҳмоқ етмиш ёшли кампирни икки кишилашиб дўппослайди?..

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: