Наргиза Абдуллаева режиссёрларга хуштор бўлган актрисалар ва турмушдаги аччиқ ҳақиқатларни айтиб ташлади! (+Видео)

0

Наргиза Абдуллаевани “Бегона баҳор” фильми орқали мухлислар назарига тушган актриса деб айтишимиз мумкин. Шок.уз сайтига берган интервьюсида Наргиза Абдуллаева анча-мунча гапларни очиқ айтди.

“Ҳозирги ёш актриса ва актёрларнинг аксариятида тушунча йўқ, гапирган гапида маъно йўқ, каттани ҳурмат, кичикни иззат қилишни билишмайди. Турли вилоят тадбирларида ҳам баъзи ёш актрисалар ўзларини қандай тутишни билишмайди. Вилоят, қишлоқларга борсак, гоҳ қиммат кўйлакларини аяб юз буриштиришади, гоҳ кондиционерсиз машиналарга ўтирмайман дея инжиқлик қилишади. «Ўзбекфильм»даги мутасаддилар мухлисларга ўрнак бўлишимиз лозимлигини жон куйдириб гапиришади. Аммо… Аммо тадбирларга келган актрисалар лабини чўччайтириб суратга тушишдан бўшамайди. Ана ўшалар «мажлисда туриб, гапир» десангиз, гапиришолмайди, ҳатто кўзидаги кўзойнагини олишмайди, фақат селфи…”

“Бугунги кунда режиссёрларга бошқача томондан “яқин бўлиб” машҳурликка эришаётган актрисалар ҳозир ҳам борми, нима деб ўйлайсиз?” деган саволга Наргиза Абдуллаева: “Ҳа, бор, афсуски, ҳозир ҳам ундайлар топилади”, дея жавоб берди.

Қолаверса, актриса турмушига оид берилган саволга жавоб бераркан, эркакларга ҳам мурожаат қилди:

“Ҳурматли эркакларга, акаларимизга ҳам айтадиган гапларим бор. Аёлларга икки оғиз ширин сўз айтинг, олам гулистон. Энг катта айбим, дилимдаги тилимда эканлигида деб ҳисоблайман. Аёл эри учун сирлироқ бўлиши керак экан, деган хулосага келдим ҳаёт давомида!”