Перес Бэйлни “Бавария”га сотишга тайёр

0

“Реал” президенти Флорентино Перес Гарет Бэйл борасида “Бавария”нинг таклифини эшитишга тайёр.

Испан нашрларининг ёзишича, Перес уэльслик футболчини 100 млн еврога сотмоқчи, лекин агар кучлироқ жамоа жиддий қизиқиш билдирса, Бэйлнинг нархини арзонлаштириши мумкин. Айни дамда Гаретга “Бавария” жиддий қизиқяпти, шу боис Перес немис клуби билан музокара олиб бормоқчи.

Манба:stadion.uz