Хушхабар! Шохруҳхоннинг оиласида янги чақалоқ дунёга келди

0

Шохруҳхоннинг машҳурлардан иборат оиласида қувончли воқеа юз берди. Ижодкорлар оиласига яна бир янги меҳмон ташриф буюрди. 

Куни кеча, 1 май куни хонанданинг кенжа укаси, Муҳаммадали ота бўлди. Бундан бир йилча муқаддам хонанданинг кичик укаси уйлангани тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу ёш оилада чақалоқнинг дунёга келгани тўғрисида Муҳаммадалининг турмуш ўртоғи Ирода, ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Муҳаммадалини ўғил фарзанд билан муборакбод этамиз.