Наҳотки? Шаҳзода санъатни тарк этиш ҳақида ўйламоқда…

0

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Шаҳзода 2 май куни Нукус шаҳридаги «Амфитеатр»да концерт бериш учун Нукус шаҳрига етиб келди.

Шу куни хонанда «Нукус FM» радиосига ташриф буюриб, бошловчи Гулзира Ембергенованинг саволларига жавоб берди.

Тўғридан-тўғри эфир давомида Шаҳзода бу йил «Истиқлол» санъат саройида концерт бермаслигини айтиб ўтди.

Шунингдек у вилоятларга гастрол сафар қилишдан олдин санъатни тарк этиш ҳақида ўйлаганини ҳам маълум қилди.

Бошловчининг «Шаҳзода қандай она?» деган саволига, хонанда болалари билан дўст эканлигини, қаттиққўл бўлишни хоҳласа ҳам, бундай бўла олмаслигини, катта ўғли билан жуда яқин дўст эканини ва ўғлининг онасидан яширадиган сири йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун, бугун Шаҳзоданинг Нукус шаҳридаги концерти соат 18:00 да бошланади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: