Паллотта: «Ливерпуль» 63-дақиқадан бошлаб ўн киши қолиши керак эди»

0

«Рома» президенти Жеймс Паллотта ЕЧЛ яримфиналида «Ливерпуль» билан жавоб учрашувидан сўнг (4:2) мусобақада видеоткрорлар системасинин йўқлигидан афсусланди.

«Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун чемпионлар лигасига VAR кераклиги аниқ. Буни ўзингиз кўришингиз мумкин. Жеко оффсайдда эмасди. Уни жарима майдончаси ичига олиб кириб қўйишди. 65-дақиқада «Ливерпуль» ўйинчилари гандбол ўйнадилар, буни ҳакамдан бошқа ҳамма кўрди. 67-дақиқада Шикка қўполлик қилдилар.

Икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлганимиздан сўнг ҳакамни танқид қилиш қийин, аммо «Ливерпуль» 63-дақиқадан бошлаб ўн киши бўлиб қолиши керак эди.

«Ливерпуль»ни яна бир бора табриклайман, уларда ажойиб жамоа бор. Аммо VAR сиситемасини чемпионлар лигасида қўлламас эканмиз, бундай кулгули ҳолатлар бўлаверади.

Манба: stadion.uz 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: